• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Мазкур лойиҳа билан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси билан квалификация қилиш ҳамда ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш таклиф этилмоқда.

    «Афсус билан айтиш керакки, бугунги кунда беморнинг ўлими ёки соғлиғи ҳолати ёмонлашишида бирор-бир айби бўлмаса-да, шифокорни айблаш ва унга ноқонуний тажовуз қилиш ҳолатлари кўпайиб кетмоқда. Охирги пайтларда бундай ғайриқонуний тажовуз акс этган тасвирлар турли ижтимоий тармоқларда учраши ҳолатлари кўпайиб қолди», — дейилади хабарда.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    «Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил ҳисобланади. Оқибатда хизмат вазифасини ўтаб турган тиббиёт ходимларининг соғлиғига ҳаттоки, тиклаб бўлмайдиган жароҳат етказган айбдор шахслар ҳам айрим ҳолларда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетмоқда. Бу эса тиббиёт ходимларида ўзларига нисбатан содир этилган тажовузлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишдан ҳеч қандай наф йўқ, деган тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Кузатувлар бундай ғайриқонуний тажовузга учраган шифокорларнинг бештадан фақат биттасигина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат этишаётганлигини кўрсатмоқда», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлим бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

    Яқиндагина Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Ипотека банк» биноси олдида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимига нисбатан зўравонлик қилган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилиб, у озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилганлиги тўғрисидаги хабарлар оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг тарқалди.

    Ўтган йил 3 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида фуқаро М.М.тез тиббий ёрдам ходимларининг кеч етиб келганини, улар келгунга қадар бобосининг вафот этганини айтиб, тез тиббий ёрдам шифокори Ш.Сирожиддиновга ўртача оғир даражадаги тан жароҳати етказгани кўпчиликка маълум. Ваҳоланки, айни ҳолатда шифокор беморнинг яшаш манзилига 10 дақиқа ичида етиб борган ва борган пайтда бемор аллақачон вафот этган бўлган.

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Олтиариқ туман судининг ҳукмига кўра, судланувчи М.М. Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб,2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, лекин жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган. Мазкур шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилгунга қадар ҳам унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Оддийроқ айтганда, ҳеч қандай айби бўлмаган, беморга ёрдам бериш истагида ўз вақтида етиб келган шифокорнинг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган жароҳат етказган шахс амалда ҳеч қандай жазо ўтамаган.

    «Бу ерда эътиборли жиҳати нимада? Ўз хизмат вазифасини бажараётган,тегишли жисмоний ва махсус тайёргарликдан ўтган ва ёнида ўқотар қуроли ҳам бўлган ички ишлар ходимига муштумзўрлик қилган қонунбузарнинг ҳаракатлари безорилик деб баҳоланади ва айбдор суд ҳукми билан жазо ўташ учун озодликдан маҳрум этиш жойларига юборилади. Лекин худди шундай халққа хизмат қилаётган оддий шифокорнинг соғлиғига ҳеч бир сабабсиз тиклаб бўлмайдиган жароҳат етказган шахснинг ҳаракатлари безорилик деб топилмайди ва у енгилроқ жазони кўзда тутувчи Жиноят кодекси тегишли моддаси билан судланади ҳамда у жазодан қутилиб қолади», — дейилади хабарда.

    «Жамиятимизда кўпайиб кетаётган бундай иллатни олдини олишнинг энг асосий ва самарали йўлларидан бири сифатида юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш, бундай ҳаракатларни безорилик сифатида квалификация қилиш лозим. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 13-бандига мувофиқ, башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши лозим», – дейди Руслан Муҳаммадиев.

    Шу мақсадда, юқорида қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан киритилаётган лойиҳада Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси учинчи қисмига қўшимча банд (жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилиши) киритиш таклиф этилмоқда.

    Ушбу бандда назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор, деб топилганлар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлади ва бу ўз ўрнида катта профилактик таъсир кучини кўрсатади.

    05.02.2019, 10:42   Изоҳ (0)   24022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исмоил Жўрабеков: Ўзбекистонда 200 минг гектар ер фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келган

    05.02.2019, 10:36

    AzonTV онлайн телеканали 10 февралдан дастурларини намойиш эта бошлайди

    05.02.2019, 09:57

    Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун янги формали кийимларнинг дастлабки намуналари тайёрланди

    05.02.2019, 09:28

    Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар маркази энг яхши «Ақлли марказлар» рўйхатига кирди

    05.02.2019, 09:16

    Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди

    05.02.2019, 08:29

    АҚШ Геология хизмати делегацияси Тошкентга келади

    04.02.2019, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.