• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон шаҳар ҳокими сектор ҳудудидаги кўчада 1,5 йилдан бери ичимлик суви исроф бўлмоқда

    Андижон шаҳрининг «Саноат» маҳалласидаги Неъматжон Умаров ва Гогл кўчалари кесишмасидан ўтган сув қувури яроқсиз ҳолатга келиб, унинг чириши ва тешилиши натижасида 1,5 йилдан бери тоза ичимлик суви исроф бўлиб, оқиб ётмоқда. Бунинг оқибатида кўчаларда қатнов учун ноқулайлик юзага келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Қуруқ ваъдаларни кўп эшитамиз»

    — Уч йилдирки мазкур маҳалланинг раиси сифатида фаолият юритиб келмоқдаман, — дейди Маҳаммаджон Қодиров. – Бу ҳолат 2017 йилнинг ёзидан буён кузатилади. Тегишли ташкилотларга кўп бора мурожаат қилганмиз. Андижон шаҳар «Сувоқова» унитар корхонаси вакиллари келиб, ҳолатни бир неча марта жиддий ўрганишди. Лекин улар ҳар гал қувурни янгилашга ваъда бериб, тешикка пона қоқиб кетади. 10–15 кун ўтгач, пона чиқиб кетади ва тешикдан яна сув оқаверади. Қуруқ ваъдаларнинг қачон амалга ошишию, бу манзара яна қанча муддат давом этишини билмаймиз, очиғи.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бундан кейин ҳам оқаверади»

    — Ичимлик сувининг исроф бўлиб оқаётганига ажабланманг, — дейди заҳарханда кулимсираб исмини сир тутишимизни айтган 50 ёшлар чамасидаги аёл. — Бу бир неча йиллардан буён кузатилаётган оғриқли ҳолат бўлса-да, аммо ҳеч бир давлат ташкилоти ҳал қилолмаяпти. «Сувоқова»дан ҳам келишди, аммо сув оқишда давом этяпти. Бундан кейин ҳам оқаверади. Ёзда чуқурларга тўпланиб қолган сув усти кўм-кўк моғор босиб, қўланса ҳид таралади. Топ-тоза обиҳаётнинг беҳуда исроф бўлишига йўл қўйиб берилаётгани ёки бунга ваъдабоз мутасаддилар кўз юмишаётганидан ҳайрон қоламан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳоким бувадан жўяли жавоб кутамиз!

    Бугун юртимизда ичимлик суви захирасини кўпайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб, қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар кенг қўлланилаётган бир пайтда бундай манзарага барҳам берилмаётгани жуда ҳам ачинарли. Айниқса, бир ярим йилдан бери ечимини кутаётган муаммонинг йўл ёқасида эканлиги ва уни ижобий томонга ўзгартирилмаётгани кишини ҳайратлантиради. Мазкур маҳалла Андижон шаҳар ҳокимининг сектор ҳудуди таркибига кирар экан. Ҳар куни ОАВда сувни исроф қилмаслик ҳақида бонг урамизу, амалда эса бунинг аксини ўзимиз бажараётганимиз кулгили эмасми? Амалдорлар қачон оддий халққа ўрнак бўлишга астойдил интилади? Шунча сувнинг беҳуда оқиб кетаётгани ва бу исрофгарчилик учун ким жавоб беради? Ушбу муаммодан қачонгача ҳам аҳоли, ҳам экология азият чекади?

    Биз бу саволларимизга мутасадди ташкилот раҳбарлари, хусусан ушбу ҳудудга сектор раҳбари этиб тайинланган Андижон шаҳар ҳокимидан жўяли жавоблар кутиб қоламиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз бу мавзуга яна қайтамиз...

    05.02.2019, 18:07   Изоҳ (0)   33596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    6 февраль куни Ўзбекистонда қор ёғиб, туман тушиши мумкин

    05.02.2019, 17:56

    Ўзбекистонда давлат рамзларига ҳурматсизлик қилган ёшларга чора кўрилди

    05.02.2019, 17:30

    GM Uzbekistan номи ўзгаради

    05.02.2019, 16:54

    Ўзбекистон картошкани Покистондан сотиб олаётгани учун Қирғизистон зарар кўрди

    05.02.2019, 16:45

    Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди

    05.02.2019, 16:38

    Тошкентда «Ўзбекистон-2035» иккинчи халқаро форумининг расмий очилиши бошланди

    05.02.2019, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.