Наманганда Президентнинг Халқ қабулхоналарига 12 та Cobalt автомобили топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Наманган шаҳри ва туманлар Халқ қабулхоналарини хизмат автомашиналари билан таъминлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетдан маблағ йўналтирилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Халқ қабулхоналарининг хизмат автомашиналари билан таъминланганлиги чекка ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб аниқлашда муҳим омил бўлиши таъкидланди.
Изоҳ (0)