Профессионал боксда биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев (5 та ғалаба, 4 та нокаут) WBA жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиши мумкин. Бу ҳақда GoSport манбалари хабар берди.
Манбада ёзилишича, Муроджон Аҳмадалиев ва мазкур йўналиш бўйича чемпион, америкалик Даниэл Роман (26 та ғалаба, 2 та дуранг, 1 та мағлубият) промоутерлари жангни ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
«Роман билан бўлажак жанг музокаралари қандай тус олади, ҳозирча бирор нарса дея олмайман. Масалан Роман жангни бошқа муддатга кечиктириш учун, бошқа жангни танлаши мумкин, ёки бошқа йўналиш чемпионлари билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказишни истаб қолиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби саналади. У сўнгги марта 2018 йил 24 ноябрь санасида Айзек Саратени (16 та ғалаба, 4 та дуранг, 3 та мағлубият) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олган.Аммо, биз айнан мана шу йилда Муроджон чемпионлик жанги учун рингга чиқишига умид қилмоқдамиз. Музокаралар давом этяпти. Маълум сабаблар билан бу жанг кечикиши мумкин. Лекин, энг асосий мақсадимиз — шу йил Муроджоннинг чемпионлик учун жанг қилиши», — дейди «Мир бокса» промоутерлик компанияси менежери Вадим Корнилов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)