3 февраль, якшанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-тур баҳслари доирасида навбатдаги 5 та ўйин бўлиб ўтди.
Лучано Спалетти қўл остидаги Миланнинг «Интер» клуби ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 33-дақиқада меҳмон жамоа ҳужумчиси Федерико Сантандер томонидан киритилди.
Шу тариқа «Интер» ўз майдонида «Болонья» клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, 3 очкони қўлдан бой берди.
Турнинг марказий ўйинида Эусебио Ди Франческо бошлиқ «Рома» клуби Женнаро Гаттузо бошқарувидаги «Милан» жамоаси билан кураш олиб борди.
1-бўлимнинг 26-дақиқасида «Женоа»дан «Милан» таркибига яқинда келиб қўшилган Кшиштоф Пёнтек ҳисобни очди (1:0).
2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларида (46) «Рома» ярим ҳимоячиси Николо Заниоло Жанлуижи Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Муросасиз кечган баҳс дуранг билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» 36 очко тўплаган ҳолда 4, «Рома» эса 5-ўринда бормоқда (35).
А Серия
22-тур баҳслари
3 февраль, якшанба
СПАЛ—«Торино» 0:0
«Женоа»—«Сассуоло» 1:1
Голлар: 0:1 — 28 Дюричич, 1:1 — 41 Санабриа.«Удинезе»—«Фиорентина» 1:1
Голлар: 1:0 — 56 Ларсен, 1:1 — 65 Фернандес.«Интер»—«Болонья» 0:1
Гол: 0:1 — 33 Сантандер.«Рома»—«Милан» 1:1
Голлар: 0:1 — 26 Пёнтек, 1:1 — 46 Заниоло.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)