Тошкент вилоятида икки ёш қиз йўқолиб қолди. Бу ҳақда ИИВ хабарига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«2 февраль куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, куни кеча 11:30 да рафиқаси 20 ёшли Севара Юсуфаҳмедова дугонаси Мухлиса Музаффарова билан унинг уйидан номаълум йўналишда чиқиб кетиб, қайтмаганлигини маълум қилди», — деб таъкидлайди ИИВ.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қидирув тадбирларини ўтказмоқда. Суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)