2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 фоизга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга ошди. Хизматлар нархи эса 0,5 фоизга ўсди.
Маълумот учун, 2018 йил январь ойида маҳсулотлар нархлари 3,0 фоиз, хизматлар 1,4 фоизга қимматлаганди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 2,3 фоизга ошганди.