«Ювентус» Италия Кубоги 1/4 финалида «Атланта»га (0:3) мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Бу туринликлар учун сўнгги 8 йил ичида Италия клубларидан қабул қилиб олган энг йирик мағлубияти бўлди. 2011 йилда Турин клуби 0:3 ҳисобида «Наполи»га мағлуб бўлганди.
Италия Кубогида эса «Ювентус» сўнгги 23 йил ичидаги энг йирик мағлубиятини қайд этди, деб хабар берди MisterChip.
Клуб 1996 йилдан бери мазкур мусобақада ҳеч қайси жамоага 0:3 ҳисобида ютқазмаган эди.
1996 йил ноябрида «Ювентус» Миланнинг «Интер» клубига қарши кечган учрашувда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, клуб кетма-кет 4 йил давомида кубокни қўлга киритди (2014/15, 2015/16, 2016/17, 2017/18 йилги мавсумлар).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)