Президент Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманидаги Давлат хизматлари марказида бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан тўққиз ой олдин мазкур марказ ўрни ташландиқ жой бўлган, ўтган қисқа вақт мобайнида замонавий марказ биноси қад ростлади, қурилиш ва бунёдкорлик ишларига 5 миллиард 740 миллион сўм маблағ сарфланди.
Марказ бир кунда 200-250 мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Эндиликда бу ерда тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, нотариус, ФҲДЁ бўлими, паспорт бериш ва алмаштириш каби 103 хизмат тури кўрсатилади. Шунингдек марказда кутубхона, никоҳдан ўтувчилар учун тантаналар зали, инвесторлар хонаси ташкил қилинган, бундан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш учун энг сўнгги ускунлар билан жихозланган.
«Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига мувофиқ, янги тизим Президентнинг «Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган эзгу ғоясини сўзсиз амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Давлат хизматлари фаолиятининг йўлга қўйилиши фуқароларнинг ҳам вақти, ҳам маблағини тежашга хизмат қилади. Аҳоли томонидан қилинаётган ҳар бир мурожаат эътиборда бўлади, – деди Президент.
Изоҳ (0)