Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказишда маҳалла томонидан бериладиган маълумотнома талаб этилмайди.
Изоҳ (0)