Ўзбекистон Қозоғистонга Aртур Трофимовни экстрадиция қилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси маълум қилди.
«Қўлга олинган шахс 2005—2009 йилларда ‘БTA Банк’ АЖдан ўта йирик миқдордаги маблағларни ўмариш, уларни легаллаштириш, шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бошчилик қилишда гумон қилинмоқда», дейилади хабарда.
Қозоғистон бош прокуратураси Трофимовнинг экстрадицияси ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилганини қайд этган.
Aртур Трофимов Ўзбекистонда қандай пайдо бўлиб қолгани ва бу ерда нима билан шуғуллангани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)