Жорий йил Қашқадарёдаги мавжуд боғчаларнинг 39 таси реконструкция қилинади. Бунинг учун 134 миллиард 850 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармасининг бино ва иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўлими бошлиғи Отабек Эшқобилов маълум қилмоқда.
«Жорий йилдаги реконструкция ишлари Президентимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги тегишли қарори асосида амалга оширилади, — дейди Отабек Эшқобилов. – Қарорга кўра, вилоятимиздаги 39 та мактабгача таълим муассасаси ҳам реконструкция қилинади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг бўш турган биноларини реконструкция қилиш ҳажмининг ортиши кутилмоқда».
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017 йилда вилоятда 8 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 15 тани ташкил қилган.
Отабек Эшқобиловнинг қўшимча қилишича, 2019 йилда Ўзбекистондаги 447 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 триллион 654 миллиард сўм ажратилган.
Изоҳ (0)