Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Volinco корпорацияси вице-президенти Тэн Чуньхуэй бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Меҳмон мазкур корпорациянинг «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини жорий этиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон томони билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
Суҳбат давомида Хитой инвестицияларини жалб этган ҳолда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан мавжуд вазият ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)