Уруш кетаётган жойда қурилиш ишларини олиб борган темирйўлчилар мардонаворлик кўрсатган, дея хабар беради «Sputnik».
Ўзбекистон томонидан Афғонистонда темирйўл қурилиши мамлакатга тинчликни таъминлаш учун имконият яратиш билан бир қаторда провинцияларда оддий халқ ҳаётига енгиллик олиб кирган.
«Ҳайратон —Мозори-Шариф» темирйўлининг қурилиши ўзбекистонликлар учун қанчага тушгани ҳақида «Veteran» уюшмаси раиси Талъат Муродов сўзлади.
«Мен минглаб юртдошларимиз ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, Афғонистон ва Ўзбекистон иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшгани билан фахрланаман.
Улар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган. Кўприклар, темирйўллар қурган. Тоғ йўли, ер ости тонеллари, чўл бўйлаб 70 километр темир йўлини қуриш осон иш эмас», — дейди Талъат Муродов.
Изоҳ (0)