UNESCO’нинг «Буюк Ипак йўли» лойиҳаси раҳбари Хосе Марио Чикило «Шаҳарлари Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон ‘Марказий Осиёнинг юраги’ деб фикр билдирган. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Ўзбекистон бизнинг лойиҳада иштирок этаётган давлатлар орасида намунали давлатдир. Ушбу мамлакат ҳукумати томонидан амалга оширилаётган барча чоралар дунё ҳамжамияти олдида мамлакат имиджига ижобий таъсир қилмоқда», - деди Хосе Марио Чикило.
Хосе Марио Чикило, шунингдек, Ўзбекистон нафақат туризм соҳасида, балким демократиялаштириш жараёнида ҳам олдинга қадам ташлаётганини ва яқин келажакда Марказий Осиё геосиёсатида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Испаниядаги кўргазмага ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳамда Мадриддаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллар кирган.
Изоҳ (0)