28 январь куни соат 16:00 гача иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу собиқ ТAПОиЧ заводи яқинидаги янги йўл кесишмаси қурилиши ва у билан боғлиқ муҳандислик-коммуникация ишлари амалга оширилиши билан боғлиқ.
Иссиқ сув ва иситиш тизими қуйидаги ҳудудларда ўчирилади:
Миробод, Сергели туманлари: Қўйлиқ (5, 6, 7) массивлари, Янгизамон, Бехтерева- эски Сарикул, Алимбекова, Фитрат кўчалари, Кўзи ожизлар жамияти шаҳарчаси.
Яшнобод тумани: Қўйлиқ массиви, Мумтоз, Оҳанграбо кўчалари.
Газ тармоғи Тошкентнинг фақат Яшнобод туманида ўчирилади.
Изоҳ (0)