Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ноқонуний кесиб ташланган 200 та дарахт аниқланган, дея хабар беради «Gazeta.uz».
Паркент туманидаги «Қўшчинор» кўнгилочар боғи ҳудудида 280 та қайрағоч, айлант, арча ва акация дарахтлари илдизи билан кесиб ташланган.
Бу ерда спорт мажмуасининг қурилиши режалаштирилган бўлиб, ташкилотчиларда 82 та дарахтни кесишга Паркент тумани ҳокимиятидан олинган рухсат бўлган, аслида эса 198 та дарахт ноқонуний тарзда кесилган.
Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 229,9 миллион сўмга баҳоланмоқда.Аниқланган ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига топширилган.
Изоҳ (0)