5—6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Uzbekistan-2035» Иккинчи халқаро форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради «Дарё»га «Буюк Келажак» ХННТ матбуот хизмати.
«Буюк Келажак» ХННТ томонидан ташкил этилаётган форум давомида экспертлар 2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш Стратегияси Концепцияси лойиҳасининг муҳим иқтисодий ва сиёсий йўналишлари тақдимоти билан эксклюзив ҳисоботлар тақдим этади.
Экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган узоқ муддатли ривожланиш Стратегияси Концепцияси лойиҳаси бўйича таклифларни муҳокама қилишда депутатлар, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Изоҳ (0)