Мирзачўл туманида яшовчи М.Мўминова (исм-фамилиялари ўзгартирилган) қўшмачилик қилишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари учун судланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди «Дарё»га хабар берди.
У 2018 йил 3 декабрь куни ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро С.Салиева (исм фамилиялари ўзгартирилган) билан О.Хамидовни 30 минг сўм пул эвазига ўзининг яшаш хонадонида бир-бирлари билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
М.Мўминовага туман ИИБ томонидан ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан М.Мўминова ЖКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, шу модда билан ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)