Пхеньян КХДР ва АҚШ раҳбарларининг саммити олдидан икки давлат ўртасидаги янги муносабатларни ўрнатиш зарурлигини маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Икки мамлакат бахтсиз ўтмишини ортда қолдириб, янги ўзаро манфаатли муносабатларга ўтар экан, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланади. Корея ярим оролини барқарорлик ҳукм сурадиган мустаҳкам тинчлик ҳудудига айлантириш учун КХДР ва АҚШ ўртасида муносабатларнинг яхшиланишига эришиш мухим» — дейилади хабарда.Аввалроқ КХДР Давлат кенгаши вакили Ким Чен Ин АҚШдан қайтган Пхеньян делегацияси билан учрашган. Халқ республикаси раҳбари Вашингтонда ўтган музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирган, шунингдек АҚШ—КХДР ўртасидаги иккинчи саммитга тайёргарлик кўриш учун вазифалар белгилаб берган.АҚШ ва КХДР ўртасидаги илк тарихий учрашув 2018 йилнинг 12 июнида Сингапурда бўлиб ўтган. Унинг натижаларига кўра, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қўшма баёнот қабул қилган. Пхеньян тўлиқ денуклеаризация қилишга, АҚШ эса КХДРга хавфсизлик кафолатини тақдим этишга ваъда берган.
Изоҳ (0)