Тошкентдаги «Биродарлар қабристони» мемориал комплексида «Маҳалла» жамғармаси шаҳар бўлими ташаббуси билан Ленинграднинг фашистлар қамалидан озод этилганининг 75 йиллигига бағишлаган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Маросимда сўз олган Миллий университет ўқитувчиси, тарих фанлари доктори Музаффар Ортиқовга кўра, Ленинградни ҳимоя қилишда кўплаб ўзбекистонликлар иштирок этган: биргина 115-дивизиянинг ўзида 178 нафар ўзбекистонлик жангчи бўлган.
2002 йилда Петербургдаги Пискарёв қабристонида шаҳарни ҳимоя қилиб ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарлар шарафига ёдгорлик ўрнатилган. Бу ерда 7 мингга яқин ўзбекистонлик дафн этилган.
Маълумот учун, ҳозирда пойтахтда Ленинград қамалини бошидан кечирган 27 киши истиқомат қилмоқда.
Изоҳ (0)