Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қуватлаш Улуғбек жамғармаси томонидан ҳамкорликда «Бошқарув ҳикмати» номли китоб нашр этилди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан лойиҳа сифатида «Бошқарув ҳикмати» номли китобдан 214 дона Марказнинг ҳудудлардаги Маънавият ва маърифат кенгаши раислари яъни, вилоят, шаҳар, туман ҳокимларига меҳнат фаолиятида фойдаланиш учун бепул тарзда тақдим қилинди.
«Бошқарув ҳикмати» номли китобнинг вилоят, шаҳар, туман ҳокимларига тақдим этилиши бугунги ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда юрти учун хизмат қилаётган раҳбарларнинг иш столида туриши айни муддаодир, дейилади хабарда. Республика Маънавият ва маърифат марказининг асосий мақсади эса халқи учун жон куйдириб фаолият олиб бораётган раҳбарларнинг бошқарув салоҳиятини янада ривожлантиришга, дунёқараши ва маънавиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшишдир.
Изоҳ (0)