Ўзбекистонда илк бор ўтказилган умумхалқ экологик хайрия ҳашарида самарқандлик маданият ва санъат ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тозалаш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудуди, ариқлар ва йўлаклар тартибга келтирилди.
Хайрия ҳашари, хусусан, вилоятнинг Қўшработ туманида бунёд этилаётган бахши-шоир Эргаш Жуманбулбул ўғли уй-музейида уюшқоқлик билан ўтди. Музей ҳудуди, бахши-шоир ҳайкали ва мақбараси атрофи тозаланди, музейнинг боғ қисмидаги дарахтларга шакл берилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Изоҳ (0)