Ўзбекистонда бошланган умумхалқ экологик хайрия ҳашари доирасида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий шаҳарчалар, аҳоли яшаш пунктлари, болалар спорт майдонлари ҳамда қўп қаватли уйларнинг йўлаклари, ариқлар ҳамда кўчалар тозаланмоқда.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)