Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги делегация Малайзияда бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Делегация аъзолари Малайзиядаги бир қатор корхона ва ташкилотлар, жумладан, каустик сода ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар натижасига кўра вилоятда каустик сода ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш режаси ва шартнома шартлари келишиб олинди. Бунинг учун 250 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.
Изоҳ (0)