Хитойнинг Вэньчжоу шаҳри йўл-транспорт полицияси йўлни кесиб ўтаётганда телефонга қараган пиёдаларни жаримага тортишни бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
1 январдан шаҳарда янги қонун кучга кирди. Унга кўра, йўлни кесиб ўтаётган вақтда телефон экранига қараган пиёдалар оғзаки огоҳлантириш олади ёки уларнинг ҳаракати автомобиллар ёки бошқа пиёдалар ҳаракатига халақит берса, 10 юан миқдорида жаримага тортилади.
Полиция маълумотларига кўра, 14—22 январь кунлари жами 111 та жарима ёзилган ва 510 та оғзаки огоҳлантириш берилган.
Изоҳ (0)