Венесуэланинг Валенсия шаҳрида бир гуруҳ полицияси Венесуэла президенти Николас Мадуронинг истеъфога чиқишини талаб қилган аҳоли норозилик акциясига қўшилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, El Nacional газетаси воқега гувоҳи томонидан олинган видеони келтириб, норозилик намойишларида полиция ҳам иштирок этганлиги ҳақидаги хабарлар рост эканлигини тасдиқлаган.
Аввалроқ, Николас Мадуро Венесуэла президентлигидан кетмаслигини билдиргани, Венесуэла мудофаа вазири мамлакатдаги давлат тўнтариши ҳақида маълум қилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)