Брюсселда Россия—НАТО Кенгаши йиғилиши ўтказилади, дея хабар беради «Эхо Москви».
Шимолий Атлантика иттифоқининг Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, учрашувнинг асосий мақсади Москвани яқин ва ўрта масофадаги ракеталар бўйича келишувга амал қилишга қайтаришдир.
Унинг сўзларига кўра, шартнома бекор қилинишининг эҳтимоли бор. АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Андреа Томпсон бугунги кунда Москва келишувига риоя қилишни бошламас экан, 2 февраль куни Қўшма Штатлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)