«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасидан маълум бўлишича, Тошкентдаги энг қадимий маҳаллардан бири бўлган Чақар ҳудудида кўп функционал комплекс қуриш режалаштирилмоқда, деб ёзади Spot.
Қурилиш ишлари доирасида 7,9 га ажратилиши кўзда тутилган. Комплекс таркибига ўқув муассасаси, кўп қаватли бинолар, савдо маркази ва офис бинолари кириши кутилмоқда.
Лойиҳанинг ташаббускори — High Land City МЧЖ. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион долларга баҳоланмоқда, улардан 10 миллион доллар компания маблағлари, қолган 15 миллион доллари хорижий инвестициялардир. Чет эллик ҳамкор — Туркиянинг Uzguven Mimarlik компанияси.
Лойиҳа 2019−2020 йилларга мўлжалланган.
Изоҳ (0)