Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2015 йил 18- июндаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Усмоновдан ундирувчи М.Усмонова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида бўлиб, мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор 2016 йилдан бошлаб фарзанди учун алимент пулларини умуман тўламай келган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
МИБ Чилонзор тумани бўлими томонидан мазкур ижро иши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида, қарздор Б.Усмоновнинг вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алиментдан қарздорлиги 35 ойга (2016 йилдан 2018 йилнинг декабрь ойига қадар) жами 49,628,343 сўмни ташкил қилганлиги маълум бўлди.
Бўлим томонидан олиб борилган ҳуқуқий таъсир чоралари натижасида қайта ҳисобланган алимент пуллари ундирувчига вояга етмаган фарзанди учун ундириб берилди.
Изоҳ (0)