2018 йилда Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ўсган, дея хабар беради «Spot».
Агар 2017 йилда Ўзбекистон импорт автомобилларига 155 миллион АҚШ доллар сарфлаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 319 миллион АҚШ долларга етган.
Таққослаш учун 2016 йилда ушбу кўрсаткич 193 миллион АҚШ долларни, 2015 йилда 120 миллион АҚШ долларни, 2014 йилда эса —212 миллион АҚШ долларни ташкил қилган.
Хусусан ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистонда Lada автомобилларининг савдоси 357 фоизга ўсган, Россия компанияси 2,6 минг дона автомобиль сотган.
Россия автосаноатининг Ўзбекистонда кенгайиши ҳақида 2018 йилнинг апрелида маълум бўлганди.
«АвтоВАЗ» экспорт савдолари бўйича менежер Иля Симакин хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун доим ёпиқ бўлган Ўзбекистон аста-секин очилаётгани ҳақида айтган.
Унинг сўзларига кўра, аввал компания Ўзбекистонда йилига 100 дона машина сотган бўлса, 2017 йилдан ушбу кўрсаткич —10 марта ортган.
Изоҳ (0)