Жорий йилда Тошкентда бўш турган ва самарасиз турган жойларга давлат хусусий сектор ҳамкорлигида бизнес жалб этиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан норасмий учрашувда маълум қилди.
Айни пайтда Тошкент маданият бошқармаси таркибига таназзулга юз тутиши арафасида бўлган 34 та собиқ маданият уйлари киради. Уларда пуллик асосда тил, таълим ва маданиятга оид турли курслар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, бундай хизматларнинг муайян фоизи бепул асосда берилиши мумкин.
Изоҳ (0)