Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Низомга кўра:
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади;
Лицензия фақат чет эл юридик шахсларига улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шўъба ёки бошқа корхоналарни очиш орқали номуайян муддатга берилади;
Лицензия бериш тўғрисидаги ариза 30 кунлик муддатда кўриб чиқилиб,лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)