• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Биз қандай гўштни истеъмол қиляпмиз?

    «Зарафшон» газетасида журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг бозорларда сотилаётган гўштнинг қанчалик санитария талабларига жавоб бериши ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Биз сотиб олаётган гўшт санитария талабларига қанчалик жавоб беради? Ошхонаю тўйхоналарда, болалар боғчаларида овқатга солинаётган гўштнинг сифатини ким текширган? Сўйилган ва гўшти сотилаётган ҳайвоннинг касал бўлмаганлигига ким кафолат бера олади? Ишлаб топаётган пулимизни сарфлаб, гўшт билан бирга касалликни ҳам сотиб олмаяпмизми, оиламиз аъзоларининг ҳаётини хавфга қолдирмаяпмизми?

    Замонавий кушхона зарур эди, Қурилди. Аммо...

    Минг афсуски, қатор йиллар давомида ушбу саволлар бизни умуман қизиқтирмади. Деярли ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулотимизнинг сифати ва келиб чиқишига бефарқ бўлдик. Натижада касал, ҳаром ўлган моллар гўштидан ташқари, биз учун истеъмоли ножоиз саналган эшак ва бошқа ёввойи ҳайвонлар гўшти ҳам сотувга чиқарилганлиги, умумий овқатланиш тармоқларига тар­қатилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида бир неча марта хабарлар эълон қилинди.

    Мамлакатимизда ана шундай салбий ҳолатдан қутулиш учун кенг қамровли амалий ишлар қилинаётганлиги таҳсинга лойиқ. Чорва молларини сўйиш учун замонавий кушхоналар қуриш, гўштни сотувга чиқаришдан олдин уни ветеринария кўригидан ўтказиш талаби ҳаётга тадбиқ этила бошланди.

    2015 йилнинг апрелида Вазирлар Маҳкамаси республика ҳудудида чорва молларини автоматлаштирилган равишда сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича «мини комплекслар»ни ташкил этиш юзасидан амалга оширилиш лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилиб, қатор тадбирлар белгилаган эди. Ушбу муҳим вазифаларни зудлик билан ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи тузилиб, унинг зиммасига «мини комплекслар»ни ташкил этиш бўйича лойиҳалар ижросини таъминлаш ва муаммоларнинг ечимида ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди.

    Самарқандлик тадбиркор Шерали Тош­пўлатов юзага келган имкониятдан фойдаланиб, ўша йилнинг ўзида чорва молларини сўйишга ихтисослашган замонавий кушхона қуриш ҳаракатини бошлаган эди. У шу мақсадда «Самарқанд сифат гўшт савдо» МЧЖ ташкил этди. Корхона икки йил ичида Самар­қанд шаҳрининг Конигил мавзеси ҳудудида 2,5 миллиард сўмлик кредит маблағлари эвазига барча қулайлик ва шароитга эга замонавий кушхона бунёд этди. Жиҳозлар Туркиядан олиб келинди. Кушхона бир кеча-кундузда, яъни икки сменада 150 бош қорамол ва 300 бош қўй сўйишга мослаштирилган.

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Корхонани айланиб чиқиб, ундаги иш жараёни билан яқиндан танишиб, кушхоналар ҳақидаги аввалги тасаввурим умуман ўзгарди. У ҳар куни ишлаётганлигига қарамасдан, бино ичи тоза ва озода эди. Қорамолни бино ичига олиб кириб, уни сўйиб, музлатгич камерасига жойлаштиришгача бўлган жараённи кузатдим. Ушбу жараён давомида сўйилган мол танасини умуман ерга тегизмасдан, махсус мосламалар орқали ҳаракатга келтирилар экан. Тана катта бўлакларга бўлиниб, музлатгичга жойлаштирилишидан олдин ветеринария кўригидан ўтказилади. Агар гўшт истеъмолга яроқли деб топилса, сўйилган мол танасига муҳр босилади ва сотишга рухсат берувчи маълумотнома тақдим этилади.

    Мол сўйишдан олдин ҳам махсус текширувдан ўтказилади. Агар унинг тана ҳарорати баланд ёки паст бўлса ёки унда бирор касаллик аниқланса, зарур чора кўрилади. Касали жиддий бўлмаса, кушхонада алоҳида жойда бир неча кун мутахассис ветеринар кузатуви остида сақланади ва тузалганидан сўнг сўйишга рухсат берилади. Жиддий касалга учраган мол сўйилиб, юқори ҳароратда ишлайдиган махсус камерали муфел печига ташлаб, йўқотилади.

    Демак, «Самарқанд сифат гўшт савдо» МЧЖ ва унга ўхшаш замонавий кушхоналарда сўйилган мол гўштини бемалол қўрқмасдан истеъмол қилса бўлади. Аммо...

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Чорва молларини янги кушхоналарда сўйишни йўлга қўйишга нима халақит бермоқда?

    «Катта маблағ сарфлаб қурган корхонамизни 2017 йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширганимизга қарамасдан, бир йилдан кўпроқ вақт давомида деярли ишламадик. Қассоблар эскича ишлашни афзал кўриб, истаган жойда чорва молларни сўйишни давом эттиришди. Амалга оширган тарғибот ишларимизнинг фойдаси бўлмади. Табиий газ, электр энергияси, сув учун тўлайдиган маблағни топиш муаммога айланди», – дейди Шерали Тошпўлатов.

    Бундай аҳвол фақат ушбу корхонага эмас, мамлакатимизда қуриб фойдаланишга топширилган автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйишга ихтисослаштирилган 33 та кушхонага ҳам тегишли экан. Буни давлат ветеринария қўмитаси ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан вилоят ҳокимликлари ва қатор ташкилотларга 2018 йил 9 ноябрда юборган мактубидаги қуйидаги жумлалардан ҳам билиб олса бўлади: «Жойларда чорва молларини сўйиш асосан ветеринария ва санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган, сўйишдан олдинги ва кейинги жараёнлар тартибга солинмаган, гўшт ва терини сақлаш шароитлари бўлмаган, эски тартибда қурилган, нисбатан арзон кушхоналарда амалга оширилиши натижасида замонавий ихтисослаштирилган кушхоналар 15—20 фоиз қувватда ишлашига тўғри келмоқда. Натижада уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиб, ўз харажатларини қоплай олмаслик ва тижорат банкларидан олинган кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтаришда муаммолар вужудга келмоқда».

    Юзага келган вазиятни ўзгартиришга республика ҳукумати, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари аралашгач, аҳвол яхши томонга силжиди. Жумладан, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан замонавий кушхоналар ишга туширилган ҳудудларда гўштни сотувга чиқаришга рухсат беришда унинг ушбу кушхоналарда сўйилганлигини эътиборга олиш тизимини йўлга қўйиш қатъий талаб қилинди. Натижада август ойига келиб, кушхонада 1263 бош қорамол ва 84 бош қўй сўйилган бўлса, декабрь ойида бу кўрсаткич мос равишда 1480 ва 180 бошни ташкил этди. Айни пайтда ҳар куни ўртача 54 бош чорва моли сўйилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, корхона атиги 12 фоиз қувват билан ишламоқда. Унда 48 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти.

    Аҳволнинг ўзгармаётганлигига сабаб нима? Ёки янги кушхонда нархлар баландми? Бу саволга Ш.Тошпўлатов шундай жавоб қайтарди:

    «Хизмат ҳақини юқори деб ўйламайман. Бир бош қорамолни сўйиб беришга 80 минг сўм, бир бош қўйга 30 минг сўм оламиз. Молнинг эгаси ҳеч нарсага қўл урмайди. Фақат молини келтириб беради ва тайёр гўштни олиб кетади».

    Аммо кўп йиллар давомидаги эътиборсизлик оқибатида масъулият тушунчасидан узоқлашган айрим қассоб ва гўшт дўконлари эгалари эскича ишлашга ёпишиб олганга ўхшайди. Айни пайтда гўшти аҳолига сотилаётган чорва молларнинг қушхонада сўйилиши тегишли ташкилотлар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

    Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси ва айни пайтда «Сиёб деҳ­қон бозори» раҳбари вазифасини бажараётган Тоҳир Мамадалиев билан вилоятдаги энг катта бозорнинг гўшт растасини айланиб чиқдик. Растанинг ўзида 10 нафар ва бозор ҳудудидан ташқарида яна 4 нафар гўшт сотиш нуқталари бор экан. Биз борган 9 январда гўшт растасида 4 нафар сотувчи ишлаётган эди. Уларда молнинг «Самарқанд сифат гўшт савдо» МЧЖда сўйганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор ҳамда мол танасининг сон қисмида тегишли муҳр босилган.

    «Фақат бозорларимизда сотилаётган гўштни назорат қилиш билан кўп нарсага эриша олмаймиз. Чунки вилоят ҳудудида камида 800 та нуқтада гўшт сотилади. Бозорлар орқали уларнинг 7 фоизигина аҳолига етказилади, холос», – дейди Т.Мамадалиев.

    Демак, аҳолига сотилаётган, овқатланиш шохобчаларига етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари турли хил касалликлар келтириб чиқармаслигига эришиш учун ветеринария-санитария талабларига риоя этилиши доимий назоратда бўлмоғи лозим. Аммо бу борада ҳар биримиз масъулиятни сезган ҳолда иш тутишимиз ҳар қандай назоратдан устун десак, хато бўлмайди. Чунки қассобда тегишли далолатнома бўлмай, сотаётган гўштида муҳр босилмаган тақдирда унинг маҳсулотини харид қилмасак, энг тўғри ва самарали йўл тутган бўламиз.

    24.01.2019, 17:29   Изоҳ (0)   108748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий кореялик мутахассислар Самарқандда тиббий кўрик ўтказади

    24.01.2019, 17:29

    Ўзбекистон Президентининг Германияга сафари хорижий ОАВ да қай тарзда ёритилди?

    24.01.2019, 16:55

    Тошкентда халқаро арбитраж маркази ташкил этилди

    24.01.2019, 16:43

    Бухорода кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан жой ажратиш учун 1200 доллар талаб қилган ҳокимлик бўлим бошлиғи ушланди

    24.01.2019, 16:35

    Сергей Афонин Beeline Uzbekistan бош директори лавозимини эгаллайди

    24.01.2019, 16:18

    Самарқандда алиментдан қарздорлиги 55 миллион сўмга етган ота 15 суткага қамалди

    24.01.2019, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.