• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президентининг Германияга сафари хорижий ОАВ да қай тарзда ёритилди?

    Ўзбекситон Президенти Шавкат Мирзиёев 20—24 январь кунлари расмий ташриф билан Германия федератив республикасида бўлди. Ушбу ташриф хорижий ОАВ томонидан кенг ёритилди. Қуйида Ўзбекистон Президентининг Германияга сафари чоғида айрим хорижий ОАВ да эълон қилинган хабарларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Badishe Zeitung немис газетаси: Ўзбекистон мажбурий меҳнат муаммосига барҳам берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кучли акс-садо берди. Республика ҳақида кўп немис нашрлари, шу жумладан, Badishe Zeitung газетаси ва унинг сайтида ҳам материаллар чоп этилди. Шу кунларда газета саҳифаларида Ўзбекистонда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида содир бўлган ижобий ўзгаришлар ҳақида мақола эълон қилинди.

    «Узоқ вақт давомида бошқалардан ажралиб қолган Осиё мамлакати Германия ва Европа Иттифоқи билан яқин алоқалар ўрнатишга интилмоқда ва шу сабабли мажбурий меҳнатни бекор қилди», — дейилади Бадише Zeitунғдаги мақолада.

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев интерю чоғида ишонч билан шуни маълум қилдики, мамлакатда мажбурий меҳнат тугатилди.

    —Бунга анча вақт сарфланди, - деб тан олади вазир. - Аммо натижа ўзини оқлади.

    Вазир шуни таъкидладики, Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга чек қўйиш борасида саъй-ҳаракатлари хорижда ҳам акс-садо берди. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, энг юқори натижа бир неча ойлик кузатувлардан сўнг ўтган йилнинг ноябрида қайд этилди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи яқинда аввал ёпиқ бўлган мамлакатдаги ислоҳотлар ривожланишини юқори баҳолади.

    Deutsche Welle сайти – туризм маркази бўлган Самарқанд ҳақида

    Рус тилидаги Deutsche Welle сайти Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри - Самарқанд ҳақидаги видеосюжетни жойлаштирди.

    Уч дақиқали ролик бино ва объектларнинг кенг кўламли қурилиши даврида шаҳарнинг тарихий ва маданий ўзига хослигини сақлаш масаласига бағишланган.

    Анъаналарми ёки тараққиёт? Тарихми ёки келажак? видеорликдаги энг долзарб масала сифатида айнан шу саволлар тилга олинади.

    DW мухбири Юрий Решето сўзларига кўра, йил давомида Самарқанд жадал суръатда қайта қурилмоқда. Бу ерда кўп қаватли турар-жойлар, дўконлар ва меҳмонхоналар қад ростламоқда. Ўзбекистоннинг ҳажми бўйича учинчи шаҳрида бутун дунёдан сайёҳларни оммавий равишда қабул қилиш учун тайёргарлик кўриш баробарида ўз аҳолиси учун ҳам қайта қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ерда 16 қаватли уйлар мавзеси қад ростлаши кутилмоқда.

    Янги шаҳар қурилишига архитектор Камол Раҳимов бошчилик қилмоқда. Deutsche Welle сайтига берган интервьюсида у шуни қайд этдики, унинг вазифаси Самарқандни ўрта асрларда, шаҳарни кесиб ўтган Буюк Ипак йўли даврида бўлганидек яшил воҳага айлантиришдан иборат.

    – Бугунги кунда биз Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, Самарқанднинг бош режаси устида иш олиб бормоқдамиз, -деди Камол Раҳимов. - Мамлакатимиз раҳбари тарихимизни тиклаш вазифасини қатъий белгилаб берди.

    Аммо эски уйларда истиқомат қилаётган аҳоли Самарқанд City деб мағрур аталувчи замонавий туристик мажмуани қуриш учун ўз уй-жойлари бузилишидан хавфсирамоқда. Лойиҳа танқидчилари, ҳимояланиши зарур бўлган эски шаҳар чегаралари инвесторлар талабига кўра ихтирий равишда ўзгартирилишидан ташвишда.

    Бундай хавотирларга жавобан Камол Раҳимов ишонч билан таъкидлайдики, шаҳарнинг бош режаси Самарқанднинг ёдгорлик шаҳри сифатида тикланишини кўзда тутади, бунда шаҳарга туристлар ҳам, аҳоли ҳам очиқ осмон остидаги музей шаҳарга қарагандек қарай олади.

    «Novastan.org»: Виза режимининг либераллашуви Ўзбекистоннинг сиёсий йўналиши ўзгараётганини кўрсатади

    Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистон 45 мамлакат фуқаролари учун виза режимини бекор қилмоқда. Айни пайтда кириш визалари ўзбек фуқаролари учун ҳам бекор қилинди, бу эса мамлакат виза сиёсатидаги инқилобни англатади. Бу ҳақда Марказий Осиё бўйича ихтисослашган немис нашри - «Novastan.org» хабар бермоқда

    Бундан ташқари, шу йилнинг 15 январидан бошлаб Германия фуқаролари учун ҳам визасиз режимбелгиланган.

    «Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Берлинга давлат ташрифдан аввалги ўзга хос туҳфа деб аташ мумкин. Худди шу стратегия 2018 йилнинг октябрида Ўзбекистон раҳбарининг Францияга давлат ташрифидан олдин қўлланилган эди», — дейилади хабарда.

    «Виза режимининг либераллашуви Ўзбекистоннинг сиёсий йўналиши ўзгараётганини кўрсатади», - деди Гамбург университети политологи Асам Исабаев.

    «Сиёсий жиҳатдан ташқари, виза режимининг ушбу тарзда юмшатилиши мамлакат иқтисодиёти учун ҳам қулайдир. Иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистон туризм борасида кўп имкониятларга эга, унинг фойдаланилмаган салоҳияти ҳали катта, - дейди Асам Исабаев.

    Бунда мақолада таъкидланганидек, мақсадли гуруҳлар сифатида ғарблик сайёҳлар молиявий сабабларга кўра устуворликка эга бўлмоқда.

    24.01.2019, 16:55   Изоҳ (0)   32596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда халқаро арбитраж маркази ташкил этилди

    24.01.2019, 16:43

    Бухорода кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан жой ажратиш учун 1200 доллар талаб қилган ҳокимлик бўлим бошлиғи ушланди

    24.01.2019, 16:35

    Сергей Афонин Beeline Uzbekistan бош директори лавозимини эгаллайди

    24.01.2019, 16:18

    Самарқандда алиментдан қарздорлиги 55 миллион сўмга етган ота 15 суткага қамалди

    24.01.2019, 16:00

    Зангиотада мебел цехида ёнғин чиқди

    24.01.2019, 15:58

    Марказий банк фаолиятини юридик шахс сифатида давом эттирувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мурожаат йўллади

    24.01.2019, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:05

    Samsung учга букланадиган смартфон ва “ўта ингичка” Galaxy Z Fold 7 ни тақдим этади (видео)

    Технологиялар | 1 июл, 14:55

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    Кино | 1 июл, 14:40

    “Барселона” Месси ва бошқа футболчиларга тўланмай қолган қарзларини ёпди

    Спорт | 1 июл, 14:36

    Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс қўлга олинди (видео)

    Дунё | 1 июл, 14:25

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.