Россия Тергов қўмитаси Сургут—Москва рейси йўловчисига нисбатан жиноий иш қўзғатди. У қурол билан таҳдид қилиб, самолётни Афғонистонга йўналтиришни талаб қилган эди. Бу ҳақда бошқарма сайтида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Тергов қўмитасининг маълум қилишича, «зўравонлик қўллаш таҳдиди билан самолётни олиб қочиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодиса вазиятларини аниқлаш учун кучайтирилган тергов-оператив гуруҳи ташкил этилганлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари оператив кузатувни амалга ошираётганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ рейс йўловчисининг талаби сабабли Boeing-737 лайнери Ханти-Мансийскда шошилинч қўнишга мажбур бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)