Саудия Арабистони бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ўз лавозимидан озод этилди.
Осиё Кубоги мусобақаси 1/8 финалида Саудия Арабистони ўз юришини тўхтади. 50 ёшли мутахассис Японияга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида терма жамоа билан шартномаси тугаганини ва унинг узайтирилмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мусобақанинг 1/8 финал босқичигача борди ва унда Япония терма жамоасига 0:1 ҳисобида енгилди.
У Саудия Арабистони термасини 2017 йилдан бери бошқариб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)