Жорий йил 18—20 январь кунлари Тошкент шаҳрининг 11 та чиқиш постида профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Тадбирларни ўтказиш мобайнида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди ҳамда унга 43 нафар малакали ходим жалб қилинди.
Профилактик тадбирларнинг асосий мақсади эса юк ташиб ўтаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига қонуний ишлашнинг устунликларини тушунтириш, товарлар ҳаракатини мониторинг қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида навбатчиликка жалб этилган ходимлар томонидан транспорт воситалари ҳаракатига халақит берилмасдан, олиб ўтилаётган юкларнинг йўл ҳужжатлари текширилди ва улардан нусха (электрон сурат) олинди.
Профилактик тадбирлар мобайнида ходимларга юкларни саноқдан ўтказиш ёки юк хатига тўғри келишини текшириш, маҳсулотларни олиб қўйиш қатъиян ман этилди.
Изоҳ (0)