2019 йилнинг дастлабки 20 куни давомида Наманган вилоятида аввалги йилларда содир этилиб, очилмай қолган жиноятлардан 15 таси фош этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, тергов ва суд идораларидан яшириниб юрган 8 нафар қидирувдаги шахс ушланди.
Жумладан, Поп туманида яшовчи тадбиркор А.К.га қарашли шохобчада йўқолган ноутбук шу туманда яшовчи Ю.Б. томонидан ўғирлаб кетилганлиги аниқланган. Ҳодисани содир этган шахс 11- январь куни ашёвий далил билан қўлга олинди.
Наманган туманида Л.А.нинг автомашинаси қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, салонда бўлган 1,5 миллион сўм ўғирлаб кетилган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 9 январь куни мазкур жиноятни содир этган Наманган шаҳрида яшовчи С.М. ушланиб, ундан ушбу суммадаги пуллар олинган.
Изоҳ (0)