Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 январь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган «Хўжа Зиёвуддин» масжидида ёнғин чиқиши оқибатида масжиднинг том қисмида 40 квадрат метр майдон ёниб кетган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, UzNews хабар бермоқда.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Ёнғин масжид гумбазида пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида юзага келган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ёнғинни ўчириш учун бешта ўт ўчириш экипажи жалб этилган. Кўрилган чоралар натижасида томнинг 181 квадрат метр майдонини сақлаб қолишга эришилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди