20 январь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган «Хўжа Зиёвуддин» масжидида ёнғин чиқиши оқибатида масжиднинг том қисмида 40 квадрат метр майдон ёниб кетган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, UzNews хабар бермоқда.
Ёнғин масжид гумбазида пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида юзага келган бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ёнғинни ўчириш учун бешта ўт ўчириш экипажи жалб этилган. Кўрилган чоралар натижасида томнинг 181 квадрат метр майдонини сақлаб қолишга эришилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)