• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда нодавлат таълим муассасаларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммолар бартараф этилади

    Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан нодавлат таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вазир ўринбосари Сарвар Бабохўжаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакили Сардор Мақсудов ҳамда Ўзбекистон нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси аъзолари иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Тадбирнинг очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатда давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларининг ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, хусусий мактаблар ўз-ўзидан ривожланмаслиги, асосий мақсад мазкур ўқув масканларида таълим сифатини яхшилаш эканлиги борасида фикр билдирди. Қолаверса, мазкур тадбир Ўзбекистонда нодавлат таълим муассасаларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш учун ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

    Маълумки, Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришга, хусусан, нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, статистик маълумотлар 2016 йилда Ўзбекистонда 24 та нодавлат таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, 2018 йилга келиб уларнинг сони 84 тадан ошганидан дарак бермоқда.

    Шунга қарамай, мазкур соҳада нодавлат таълим муассасаларининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар учрамоқда. Жумладан, хусусий мактаблар дарсликлар ва лицензиялар олишда ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари учун таълимни ташкил этишда солиққа тортиш масалалари бўйича қийинчиликка дуч келмоқда.

    Тадбир доирасида таълим жараёнига замонавий усулларни жорий этиш ҳамда ўқув дастурларини тасдиқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Шу билан бирга нодавлат таълим муассасалари Республика таълим маркази билан биргаликда хориж давлатларининг замонавий усуллари ҳамда тажрибаси асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириши мумкинлиги таъкидланди.

    Учрашув сўнгида ХТВ томонидан нодавлат таълим муассасалари вакилларини мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ушбу йўналишда Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги нодавлат таълим муассасаларини очиш ва уларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда кўмак берувчи сармоядорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    21.01.2019, 20:31   Изоҳ (0)   13337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота чиқарилишининг инфляцияга таъсири борми?

    21.01.2019, 20:18

    Қорақалпоғистонда маст фуқаро Lacetti’ни олиб қочди ва ариққа тушиб кетди

    21.01.2019, 20:05

    Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

    21.01.2019, 19:52

    Ўзбекистонда минтақадаги илк блокчейн-академия ташкил этилади

    21.01.2019, 19:39

    Қўқондаги ёнғиндан кейин уй эгасининг куйган жасади топилди

    21.01.2019, 19:26

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари Туркия ва Мисрга хизмат сафарини бошлади

    21.01.2019, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.