2019 йил 20 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Фасохат кўчасида яшаган М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш вақтида М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)