20 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/8 финал учрашувларига старт берилди.
Мусобақа нимчорак финалининг дастлабки ўйини Иордания ва Вьетнам терма жамоалари қаршилиги остида кечди.
Беллашувнинг 39-дақиқасида Иордания терма жамоаси аъзоси Баҳаа Абдулраҳмон жарима зарбасидан тўпни Вьетнам дарвозасига жойлаб қўйди.
2-бўлимнинг 51-дақиқасига келиб, Вьетнам ярим ҳимоячиси Чонг Пҳуонг Нгуен Тронг Ҳоанг Нгуен узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1). Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади.
Қўшимча бўлимларда ҳам дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Пенальтилар сериясида Вьетнам терма жамоаси ғалабани илиб кетди ва Осиё Кубогининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (2:4).
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
20 январь, якшанба
Иордания—Вьетнам 1:1 (2:4 пенальтилар серияси)
Голлар: 1:0 — 39 Абдулраҳмон, 1:1 — 51 Пҳуонг Нгуен.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)