2019 йил 18 январь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси билан ҳамкорликда «Глобаллашув шароитида ватанпарварлик тарбиясининг маънавий-маърифий технологиялари» мавзусида конференция ўтказилди. Бу ҳақда Республика маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташкил этилган кундан бошлаб Қуролли Кучлар тизимидаги барча маънавий ва маърифий ишларни амалга оширишда, турли ташкилотларда тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этишда амалий кўмаклашмоқда ва марказ ўз вазифасини масъулият билан бажариб келмоқда.
Конференцияда сўзга чиққанлар томонидан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий-маърифий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, Ўзбекистон сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, жамиятда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни асраш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг биргаликда амалга ошираётган ишлари, аҳоли ва ёшлар учун икки ташкилот томонидан ташкил этилаётган тадбирларнинг республика ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида айтиб ўтилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)