Facebook «мувофиқлаштирилган ишончсиз ҳаракатлар» учун жуда кўп саҳифа ва аккаунтларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Компания блогида хабар берилишича, ушбу аккаунтлардаги постлар Sputnik ахборот агентлиги ходимлари томонидан олиб борилган.
«Биз ушбу саҳифа ва аккаунтлар контенти учун эмас, улар томонидан чоп этилаётган ҳатти-ҳаракатлар учун ўчирдик. Ушбу фаолият ортида турганлар, ўз ҳаракатларини бир-бири билан мувофиқлаштирилган сохта аккаунтдан фойдаланган ҳолда юритган, бу эса бизнинг ҳаракатларимиз учун асос бўлиб хизмат қилди», — дейилади компания хабарида.Мазкур аккаунтлар Болтиқ, Марказий Осиё, Кавказ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида маълумот тарқатишга йўналтирилган:«Ушбу саҳифа маъмурлари ва аккаунт эгалари асосан Руминия, Латвия, Эстония, Литва, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Қирғизистондаги ОАВ сифатида ёки об-ҳаво, саёҳат, спорт, иқтисодиёт ёки сиёсат мавзуларидаги аккаунт сифатида кўрсатган», — дейилади хабарда.Facebook’да ўчирилган саҳифаларнинг умумий сони 364 та. Ушбу аккаунт ва саҳифалар 790 мингга яқин обуначиларга эга бўлган.Ушбу саҳифа маъмурлари уларни ривожлантиришга 135 минг АҚШ доллар сарфлаган.Facebook’нинг қайд этишича, текширув натижалари АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари, АҚШ Конгресси ва бошқа технологик компаниялар ҳамда номлари қайд этилган мамлакатларнинг сиёсатчилари билан бўлишилган.
Изоҳ (0)