Машҳур актёр Морган Фрименнинг асраб олинган набирасининг қотили Ламар Девэнпорт АҚШ суди томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
33 ёшли Идина Хайнс 2015 йилнинг 16 августида ўзининг Нью-Йоркдаги уйи олдидан ўлик ҳолда топилган.
Қизнинг йигит дўсти Ламар Девэнпорт унга пичоқ билан 25 марта тан жароҳати етказган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машҳур реп қўшиқчиси шу йўл билан жабрланувчидан шайтонни қувишга урунган.
Дастлаб Девэнпорт қасддан қотилликда айбланган. Бироқ, судланувчининг адвокатлари судни унинг наркотик таъсирида бўлганига ишонтирди. Натижада, айблов бироз юмшатилган тарзда — қасддан бўлмаган қотилликка айлантирилган.
Изоҳ (0)