Ҳар ойда Бош вазирнинг вазирлар, ҳокимлар, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда инвесторлар билан шахсан учрашувларни ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилди.
Эксперт кенгаши таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ўзбекистонликлар киритилади.
2019 йилнинг 1 июнига қадар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон
Республикасининг ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)