17 январь куни Самарқанд вилоятида 7-синфда таҳсил олувчи қиз, Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди.
Соат 17:00 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 98-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Н.А. исмли қиз ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Айни пайтда туман прокуратураси мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.
Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги 27-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Т.А. 17 январь куни ўзи истиқомат қилувчи уйдаги молхонанинг болорига ўзини осган ҳолда топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб, журналист Отабек Қўлдошев хабар берди.
Воқеа соат 17:30 да содир бўлган. «2005 йилда туғилган Т.А. сўнгги пайтларда жуда тушкун кайфиятда юрганлиги айтилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)