2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикасининг элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда 2018 йилдаги Ўзбекистон – Эрон мулоқоти сарҳисоб қилинди ҳамда бошланган йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, ўзаро етказиб бериладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, шунингдек инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини Теҳрон шаҳрида ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)